«Шэньчжоу-13» космик кемасининг уч нафар хитойлик тайконавтдан иборат экипажи бўлган капсуласи Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном туманига эсон-омон қўнди. Қўниш нормал кечди, ҳамма ўзини яхши ҳис қилмоқда», — дейилади хабарда.
Ушбу космик парвоз давомида учта тайконавт (Хитойда фазогирларни шундай деб аташади) Жай Чжиган, Ван Япин ва Е Гуанфу миссия доирасида олти ой давомида коинотда ўтказган вақтлари бўйича рекорд ўрнатдилар.
Эслатиб ўтамиз, «Шэньчжоу-13» космик аппарати 2021 йил октябр ойида учирилган эди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов