«Кобулнинг Ҳазар туманидаги таълим марказида юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда. Уларнинг сони 53 кишига етди, улардан 46 нафари қизлар ва ёш аёллар, яна 110 нафари жароҳат олди», — дейилади Тwitterда.
Аввал хабар қилинганидек, жума куни эрталаб Кобул ғарбидаги таълим марказида талабалар имтиҳонга тайёрланаётган пайтда худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборган.
Ҳозирча ҳеч ким теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Фото: Sinhua