«Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотлари асосида тузилган. Фатво мутахассислари диний байрамларнинг ҳақиқий кунлари янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга кечиктирилиши ёки олдинга сурилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда», - дейилади ҚМДБ сайти.
Диний тақвимга кўра, 2023 йилнинг муқаддас Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси - Қадр кечаси, 21 апрел - Рамазон ҳайитидир.
Қурбон ҳайитнинг биринчи куни 28 июнга тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, уч кунлик байрамнинг биринчи куни мамлакатда дам олиш куни ҳисобланади.