Жанақорғанлик 37 ёшли кўп болали она Айгул Дуйсебаева ҳомиладорликнинг 42 хафталигида оиладаги саккизинчи фарзандни (барча ўғил болалар) дунёга келтирди.
“Чақалоқ онасининг саккизинчи фарзанди. Ота-оналар чақалоққа Канағат деб исм қўйишди. Энди чақалоқ ҳам, она ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Болага алоҳида эътибор қаратиш, келажакда унинг вазнини назорат қилиш керак”, – дейди Қизилўрда вилояти перинатал маркази бош шифокорининг даволаш бўйича ўринбосари Гулвира Сейтенбахова.
Йил бошидан буён вилоят перинатал марказида 1546 нафар вазни 4 килограммдан ортиқ чақалоқ дунёга келган. Ва вазни 5 кг дан ортиқ бўлган 38 та бола туғилган.