Қизилўрда вилоятида қовуннинг энг яхши нави сифатида Пьель де Сапо тан олинди

QYZYLORDA. Кazinform — Қизилўрда вилоятидаги Қорқит ота номидаги университетда кузги ҳосил йиғими байрами доирасида «Қовун пати» маданий-маърифий тадбири ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Фото: Қорқыт ата атындағы Қызылорда университеті

Тадбирдан мақсад — ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, полиз экинларининг хусусиятлари билан таништириш.

Тадбирда Қизилўрда вилоятида етиштириладиган қовуннинг “мирзачўл”, “эфиопка”, “саржау”, “чёрная кулябская”, “амре” ва “Пьель де Сапо” каби навлари намойиш этилди.

Фото: Қорқыт ата атындағы Қызылорда университеті

Ҳар бир навнинг хусусиятлари, етиштириш усуллари ва ҳудуднинг табиий шароитларига мослашувчанлиги ҳақида «Биология, география ва кимё» таълим дастурининг катта ўқитувчиси, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Самалбек Қосанов маълумот берди.

Фото: Қорқыт ата атындағы Қызылорда университеті

Тадбир иштирокчилари ҳар бир навдан татиб кўриб, ўз баҳоларини берди. Овоз бериш натижаларига кўра, “Пьель де Сапо” нави энг юқори баҳога сазовор бўлиб, ҳудуддаги қовун навлари орасида энг яхшиси деб топилди.

“Бу испан селекцияси маҳсулоти. Сўнгги уч йил ичида у жанубий ҳудудларда, айниқса Шиели туманида кенг миқёсда етиштириляпти. Ташқи кўриниши жиҳатидан у “чёрная кулябская” навига ўхшайди, ўзига хос таъми ва такрорланмас ёқимли ҳиди бор. Вазни тахминан 2-3 килограмм, яъни бу Европа стандартига мос келадиган порцион гибрид”, — деди Самалбек Қосанов.

Фото: Қорқыт ата атындағы Қызылорда университеті

Ҳудудда бундай хорижий навларни маҳаллий табиий-иқлим шароитларига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.