«Автоҳалокат таҳминан тонгги 5да «Қизилўрда-Қумкўл» трассасида бўлди. Ҳозирги маълумот бўйича 8 нафар одам ҳалок бўлиб, 21 нафари турли даражадаги тан жароҳатини олган», - делинган хабарда.
Маълум бўлишича, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли ҳайдовчи автобус бошқарувини йўқотган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот кейинроқ берилади. Автотехник экспертиза қилинади.