Статистика маълумотларига кўра, Қозоғистонда онлайн товар ва хизматларни сотиб олувчилар улуши 32,1% га етди. Тахминан айтганда, мамлакатнинг ҳар учинчи аҳолиси онлайн харид қилади.
Энг машҳур товарлар кийим-кечак, озиқ-овқат ва косметика воситаларидир.
Қозоғистонликлар томонидан онлайн сотиб олинадиган энг машҳур товарлар кийим-кечак, пойабзал ва спорт товарлари бўлиб, уларнинг 71,3% ни ташкил қилади. Ундан кейин озиқ-овқат (45,2%), косметика (33,2%) ва уй-рўзғор буюмлари (33,2%). Дори-дармонларга ҳам талаб юқори - 31,9%.
Ҳудудлар орасида Шарқий Қозоғистон вилояти биринчи ўринда (61,7%). Қарағанди вилояти (49,9%) ва Алмати (46%), Астана (43,4%) шаҳарлари аҳолиси ҳам фаол. Бироқ, Туркистон (11,1%), Жетису (12%) ва Жамбил (14%) вилоятлари аҳолиси эса ҳали онлайн харид қилишга ўрганмаган.
Аввалроқ, қозоғистонликларнинг 95,6% интернетдан фойдаланиши ҳақида хабар берган эдик.