«Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси катта ижтимоий аҳамиятга эга. Қишлоқ аҳолисини 100 фоиз сифатли бирламчи тиббий ёрдам билан таъминлаш ҳақида гапиряпмиз. Бу бизнинг давлат сифатидаги бурчимиздир. Бироқ, бу амалга ошириладиган ишларнинг фақат кичик бир қисмидир.
Шу боис лойиҳанинг иккинчи таркибий қисми – оғир беморлар ва жароҳатланганларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш вақтини қисқартириш имконини берувчи кўп тармоқли шифохоналар қурилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади», — деди Давлат раҳбари.