ASTANА. Кazinform — Миллий статистика бюроси (МСБ) бўлажак қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун ахборот тизимлари ва хизматларини синовдан ўтказмоқда. Ҳукуматда бўлиб ўтган йиғилишда Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғаринга пилот тариқасида рўйхатга олишга тайёргарлик жараёни ва бошқа жиҳатлар ҳақида маълумот берилди.
МСБ маълумотларига кўра, пилот рўйхатга олиш 2024 йил 20 августдан 30 сентябргача бўлиб ўтади. Респондентлар sanaq.gov.kz ихтисослашган сайтида рўйхатга олиш варақларини мустақил равишда онлайн тарзда тўлдириши мумкин. Бундан ташқари, бюронинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан пилот лойиҳаси учун махсус танланган 54 та аҳоли пунктида қишлоқ хўжалиги вакилларидан танлаб сўров ўтказилади.
Йиғилишда чорвачилик ва ўсимликчилик статистикасини янгилаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Аввал хабар қилинганидек, 2023 йил учун чорвачилик бўйича маълумотлар янгиланади ва МСБнинг махсус бюллетенида эълон қилинади. Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азат Султановнинг айтишича, ўсимликчилик бўйича маълумотларни янгилаш давом этмоқда ва уни август ойида якунлаш режалаштирилган.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.