Қишлоқ хўжалиги кейинги 3 йил ичида иқтисодий ўсишнинг драйверига айланади

ASTANА. Кazinform – Қишлоқ хўжалиги кейинги 3 йил ичида иқтисодий ўсишнинг драйверига айланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин маълум қилди.

Фото: Kazinform

— Сизларнинг кўриб чиқишларингиз учун 2027-2029 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози лойиҳаси тақдим этилмоқда. Прогноз глобал иқтисодиёт ва ташқи бозорлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тузилган. Ташқи қийинчиликларнинг сақланиб қолишига қарамай, Қозоғистон иқтисодиёти ўсишда давом этмоқда. Асосий сценарийга кўра, 2027-2029 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўртача йиллик ўсиши 5 фоиздан ошиши кутилмоқда. Номинал ялпи ички маҳсулот 2027 йилдаги 199,3 триллион тенгедан 2029 йилда 245 триллион тенгегача ўсади, — деди Серик Жуманғарин.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, иқтисодий ўсиш нонефть соҳаларда ишлаб чиқаришнинг ўсиши билан таъминланади. Ишлаб чиқариш саноатининг ўсиш суръати тоғ-кон саноатининг ўсиш суръатидан юқори бўлади. Ишлаб чиқариш саноатининг ўсишига асосий ҳисса металлургия, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кимё саноати ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳисса қўшади.

— Иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири қишлоқ хўжалиги бўлади. Унинг ўртача йиллик ўсиши камида 5 фоизни ташкил этади. Қурилишдаги ўсиш суръати 2027 йилдаги 16 фоиздан 2029 йилда 17,3 фоизгача ошиши кутилмоқда, — деди у.

Унинг таъкидлашича, бунга транспорт ва логистика, энергетика ва сув инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, уй-жой-коммунал ва ижтимоий инфратузилмани модернизация қилиш бўйича режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш ёрдам беради.

— Хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам барқарор суръат сақланиб қолади. Савдо йилига ўртача 5,7 фоизга, транспорт ва омборхона 10,4 фоизга, ахборот ва коммуникация 9,2 фоизга ўсади. Ижобий савдо баланси сақланиб қолади, — деди Бош вазир ўринбосари.