Ўқувчилар учун кўргазмада олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари, “Серпин” дастури, қишлоқ квотаси ва бошқа дастурлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Кўчма кўргазмада хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари ҳам иштирок этиб, ўз таълим дастурларини тақдим этди.
Кўпчилик ўқувчилар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар.
У ерда болалар инглиз тилида саволлар бериб, хорижий университетлар филиаллари вакилларини лол қолдирди.
Улар, айниқса, хорижий дастур бўйича ўқиш ва инглиз тилини ўрганиш имкониятлари билан қизиқдилар.
Олий таълим кўргазмасини ўтказишдан мақсад ўқувчилар ва ота-оналарни олий таълим муассасалари ва коллежлар ҳамда қабул шартлари билан таништириш, мутахассисликлар ҳақида батафсил маълумот беришдан иборат.