Қозоғистон терма жамоаси икки олтин, учта кумуш ва битта бронза билан иккинчи ўринга кўтарилди.
Медаллар сони бўйича Франция терма жамоаси олдинда. Французлар 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Финляндия терма жамоаси 2 олтин ва 2 кумуш медаль билан учинчи ўринда.
19 ёшли фристайлчи Анастасия Городко Қозоғистон терма жамоасига иккита олтин медални келтирди. Дастлаб у фристайл-могулда, кейин эса фристайл жуфтлик-могулда ғолиб бўлди.
Шунингдек, Аяулим Амренова ва Антон Бондарев (иккаласи ҳам фристайл жуфтлик-могулда) ҳамда Денис Зинов (пара-чанғи, 10 км) кумуш, Роман Қурбанов (пара-чанғи, 10 км) бронза медалига сазовор бўлди.