Қишки Осиё ўйинларига янги спорт тури қўшилмоқда

Чанғи альпинизми 2025 йил Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтадиган қишки Осиё ўйинларига киритилгани эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Фото: ЎзА

Келгуси йил Жанубий Кореянинг Гангвон шаҳри мезбонлик қиладиган ўсмирлар қишки Олимпиадаси дастуридан ўрин олган ушбу спорт тури энди биатлон, кёрлинг, хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, тоғ чанғиси ва чанғида учиш қатори “Харбин-2025” спорт турлари рўйхатига ҳам қўшилади, дея маълум қилди Осиё Олимпия кенгаши.

Фото: ЎзА

Эслатиб ўтамиз, тўққизинчи бор ташкил этилаётган мазкур қишки Осиё ўйинлари 2025 йил 28 февраль-9 март кунларига белгиланган.

Фото: ЎзА