Бугун 5 нафар қозоғистонлик спортчи иккита спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этади.
Қозоғистон терма жамоасининг мусобақалар жадвали:
- 21:30 – конькида учиш, 1000 м (аёллар)
Иштирокчилар: Надежда Морозова, Елизавета Голубева, Кристина Силаева
- 23:00 – чанғи билан трамплиндан сакраш, оддий трамплин (эркаклар)
Иштирокчилар: Илья Мизерних, Данил Васильев
Аввал хабар қилинганидек, 8 февралда терма жамоанинг икки спортчиси - Амирғали Муратбеков ва Наиль Башмаков скиатлон дастурида (10 км 10 км) иштирок этишди. Мусобақа натижаларига кўра, Амиргали 45-ўринни, Наиль эса 49-ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, фигурали учиш бўйича спортчимиз Михаил Шайдоров Олимпия ўйинлари олдидан биринчи машғулотларини ўтказди.