Тантанали маросимда шаҳар мэри Таалайбек Сарыбашов, Халқаро туркий халқлар маданияти ташкилотининг бош котиби (ТУРКСОЙ) Дуйсен Қасейинов, шунингдек 12та туркий мамлакатлар, жумладан, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон маданият вазирлари иштирок этди.
Очилиш маросимида шаҳар мэри Таалайбек Сарыбашов «Ўш - Турк дунёсининг маданий пойтахти 2019» дастури барча туркий мамлакатлар учун катта аҳамият касб этганлигини ҳамда дастур туркий мамлакатларнинг маданий пойтахтлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.