Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрига ШҲТнинг маданий пойтахти мақоми берилди
ASTANА. Кazinform – Иссиқкўл қирғоғида жойлашган Чўлпон-Ота шаҳрига 2025-2026 йиллардаги ШҲТнинг туризм ва маданият пойтахти мақоми берилди, деб хабар беради Кazinform ахборот агентлиги.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тяньцзиндаги ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашида мамлакатнинг ташкилотга раислик давридаги режалари билан таништирди. Иссиқкўл “интеллектуал” форуми ва Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари шулар жумласидандир.
Садир Жапаров мамлакатнинг ШҲТга раислиги пайтидаги устувор йўналишларини айтиб ўтди.
Қирғизистон раислиги “ШҲТга 25 йил: барқарор дунё, тараққиёт ва фаровонлик йўлида биргаликда” шиори остида ўтишини таъкидлади ва қуйидаги масалаларга устувор аҳамият қаратилади:
· Узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш. Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашга алоҳида эътибор қаратилади, Қирғизистон ташаббуси билан Бишкекда ташкил этиладиган Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш маркази ШҲТ маконида хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшади.
· Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш. Ташкилот доирасида самарали молиявий механизмларни яратиш, жумладан, ШҲТ Тараққиёт банки, Тараққиёт жамғармаси ва Инвестиция фондини ташкил этиш таклиф этилмоқда.
· Транспорт ва логистика. Халқаро автомобиль ва темир йўл ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги йўналишлар очиш ва аъзо давлатларнинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.
· Рақамлаштириш. Ёшларнинг рақамли форумини ўтказиш таклиф қилинмоқда ва Қирғизистон умумий рақамли трансформацияга қаратилган ташаббусларга ҳисса қўшади.
· Иқлим ва яшил иқтисодиёт. Иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш ва “яшил” лойиҳаларни илгари суриш режалаштирилган.
ШҲТнинг навбатдаги саммити 2026 йилда Бишкекда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида ШҲТ саммити бўлиб ўтди.
Унда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этди.