ASTANA. Kazinform – Қирғизистон Республикасидан келган инсонпарварлик ёрдами Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитасининг катта офицери Ерасил Сайпаш маълум қилди.
“8 апрель куни Ақтўбе вилоятига Қирғизистон Республикасидан инсонпарварлик ёрдами етиб келди. Уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари кутиб олди. Вазир ўринбосари Серик Толенбергенов ва Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Урматбек Шамирканов билан учрашди”, - деди Ерасил Сайпаш Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, сув тошқин туфайли Қирғизистон Қозоғистонга 300 тонна гуманитар ёрдам жўнатган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.