Воқеа Боткен вилояти Қадамжай туманидаги «Алмаз» банкет залида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, 23 киши овқатдан заҳарланиш билан касалхонага ётқизилган, улардан икки нафари бола. Ўз навбатида, 85 нафар фуқаро, жумладан, 1 нафар бола амбулатор даволанмоқда.
«Заҳарланганларнинг аҳволи қониқарли, аввал жонлантириш бўлимида ётган 2 нафар боланинг аҳволи яхшиланиб, юқумли касалликлар бўлимига ўтказилди», — дейилади хабарда.
Фото: kabar