Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги маълумотларига кўра, дастлаб йўлда ҳар икки йўналишда ҳам ҳаракат бутунлай тўхтатилган. Соат 17:10 дан бошлаб Бишкек йўналишидаги йўл транспорт ҳаракати учун очилди.
«Ҳозирда битта махсус техника сел оқибатларини бартараф этиш учун йўлга чиқди», — дейилади хабарда.