Агентлик маълумотларига кўра, 26 июл куни ҳаво Чуй вилоятида 36 - 41, Талас вилоятида 34 - 39, Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятларида 37 - 42, тоғли ҳудудларда 34 - 39, Суусамир водийсида 27 - 32, Иссиқкўл вилоятида 29 - 34, Норин вилоятида 31 - 36, тоғлар тепасида 14-19 даражагача исиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иссиқлик уриши ва сувсизланишнинг олдини олиш учун тўғридан-тўғри қуёш нурларидан қочиш, шунингдек, экинларни мўл-кўл суғориш кераклигини эслатади.