Қирғизистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлар учун жазо кучайтирилиши таклиф этилди

ASTANA. Kazinform — Қирғизистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Бишкекдаги мухбири.

Фото: magnific.com

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар фикрича, сўнгги йилларда йўл-транспорт ҳодисалари даражаси юқори ҳолатда сақланиб қолмоқда. Амалдаги маъмурий чораларга қарамасдан, такрорий ҳуқуқбузарликлар камаймаяпти. Бу йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим олдини олиш механизмлари етарли самара бермаётганини кўрсатади.

Қонун лойиҳасига мувофиқ қуйидаги жазолар таклиф этилмоқда:

  • Соатига 20–40 км тезликни ошириш — 5 минг сом жарима;
  • Соатига 40–60 км тезликни ошириш — 15 минг сом жарима, 6 ой ичида такрорланса — 15 минг сом жарима ва 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш;
  • Соатига 60 кмдан ортиқ тезликни ошириш — 20 минг сом жарима ва 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш;
  • Ички ишлар, транспорт ёки божхона органлари ходимининг тўхташ талабини бажармаслик — 7,5 минг сом жарима, бир йил ичида такрорланса — 20 минг сом жарима ва 6 ойга гувоҳномадан маҳрум қилиш;
  • Қўш узлуксиз чизиқни кесиб ўтиш — 5 минг сом жарима;
  • Жамоат транспорти йўлагида тўхташ ёки машина қўйиш, пиёдалар ўтиш жойи қоидаларини бузиш, пиёдаларга йўл бермаслик, ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланиш ёки йўлга чиқиндилар ташлаш — 5 минг сом жарима;
  • Бир ёки қўш узлуксиз чизиқ орқали қарши йўналишга чиқиш — 15 минг сом жарима ва 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш;
  • Светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиш — 20 минг сом жарима ва 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш;
  • Болаларни махсус автокреслодан фойдаланмасдан ташиш — 2 минг сом жарима;
  • Мотоцикл дубулғаси ёки хавфсизлик камаридан фойдаланиш талабини бузиш — 3 минг сом жарима;
  • Давлат рақам белгисиз ёки давлат рақами яширилган транспорт воситасини бошқариш — 15 минг сом жарима, 6 ой ичида такрорланса — 6 ойга гувоҳномадан маҳрум қилиш;
  • Чорраҳалардан ўтиш қоидаларини бузиш, тротуар ёки пиёда/велосипед йўлларидан юриш — 10 минг сом жарима;
  • Йўл, кўча, темир йўл ўтиш жойи ёки бошқа инфратузилмани бузиш — жисмоний шахсларга 10 минг сом, юридик шахсларга 27 минг сом жарима.