Маҳаллий қонунчиликка кўра, ҳайдовчилар қуйидаги жиддий қоидабузарликлар учун назарий имтиҳонни қайта топширишга юборилади:
* транспорт воситасини давлат рақамисиз бошқариш;
* транспорт воситасини тўхтатиш талабига риоя қилмаслик;
* 40 км/соат ва 60 км/соат тезлик чегарасидан ошиб кетиш;
* махсус белгиларга эга транспорт воситаларига устунлик бермаслик;
* қувиб ўтиш ёки маневр қилиш қоидаларини бузиш ва қарама-қарши йўналишга ўтиш;
* йўл ҳаракати қоидаларини бузиш натижасида йўл иншоотларига ёки бошқа мулкка зарар етказиш;
* йўл ҳаракати қоидаларини инсон саломатлигига зарар етказадиган тарзда бузиш;
* транспорт воситасини маст ҳайдовчига ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахсга бошқаришни топшириш.