Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ЙТҲ шанба куни соат 16:00 атрофида Айдаркен шаҳри яқинидаги Чечме қишлоғида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, экскаваторни олиб кетаётган «Хово» трайлер ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, чегара пости ва автомобилларга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, улардан икки нафари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидир.
Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қадамжой туман бўлимининг 18 нафар ходими ишламоқда. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.