Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,6 фоизга ошган.
Истеъмол нархлари индексини ҳисобга олган ҳолда реал иш ҳақи 11,5 фоизга ошди.
2025 йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўртача ойлик номинал иш ҳақининг ўсиши кузатилди.
Энг катта ўсиш қуйидаги соҳаларда қайд этилди:
кўчмас мулк бўйича операциялар — 40,3%;
қурилиш – 39,4%;
маъмурий ва қўшимча хизматлар— 30,1%;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 27,3%;
касбий, илмий ва техник хизматлар — 27,3%;
меҳмонхоналар ва ресторанлар — 26,2%;
давлат бошқаруви, мудофаа ва мажбурий ижтимоий таъминот — 24,2%;
молиявий воситачилик ва суғурта — 22,9%;
бошқа хизмат кўрсатиш тармоқлари — 21,3%.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда чегарачиларнинг ойлик маошлари ёз ва кузда ошиши ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Қирғизистондаги соғлиқни сақлаш ташкилотларида техник ва кичик ходимларнинг маошлари 20 фоизга ошди.