BISHKEK. Kazinform – Қирғизистонда сиёсий лавозимларни эгаллаган давлат хизматчиларининг масъулияти кучайтирилди. Бу ҳақда Президент Администрацияси ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.
Президент қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, интизомий жазо (огоҳлантириш ёки қаттиқ огоҳлантириш) олган давлат хизматчиси хорижга чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бундан ташқари, бонуслар ва рағбатлантирувчи тўловлар вақтинча тўхтатилади.
“Мазкур чора сиёсий соҳа ходимларининг масъулиятини оширишга қаратилган. Эндиликда ҳар бир раҳбар ёки юқори лавозимдаги мансабдор шахс ўз вазифасини қатъий бажариши, қонун-қоидага риоя қилиши шарт”, – деди Даийрбек Орунбеков.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы