Қирғизистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, рақамли сом - нақд ва нақдсиз тўлов шакллари билан бир қаторда рақамли шаклда Қирғизистон Республикасининг миллий валютаси ҳисобланади. Пул эгалари сомни бир шаклдан бошқасига ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Синов иши бир неча босқичда ўтказилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
· эмиссия;
· битта рақамли ҳамёндан бошқасига ўтказиш;
· давлат тўловлари;
· интернет йўқлигида офлайн-тўловлар.
Қонунга кўра, рақамли сом Қирғизистонда қонуний тўлов воситаси бўлиб, 2027 йил январдан муомалага киритилади.
Муаллиф: Гульмира Абрахманова