Ушбу янгилик сайлов жараёнига бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва мамлакатдаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини онлайн кузатиш имкониятини яратиш мақсадида жорий этилмоқда.
Назорат маркази овоз бериш куни ишга туширилади.
Марказга фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро ва бошқа кузатувчилар, шунингдек, бошқа манфаатдор томонлар белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда бепул киришлари мумкин. Ташриф буюрувчилар рўйхатдан ўтишлари ва вақтинчалик бейдж олишлари керак.
Ташриф буюрувчиларга ташвиқот олиб бориш, ускуналарнинг ишлашига аралашиш ёки жамоат тартибини бузиш тақиқланади. Видеоузатувлардан тарғибот мақсадларида фойдаланиш, шунингдек, сайловчиларнинг эркин хоҳиш-иродасини аниқлашга қаратилган ҳаракатлар ҳам тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистондаги навбатдаги президент сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.