Тегишли қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш депутатлари томонидан маъқулланди.
Парламент спикери Марлен Маматалиев маълум қилишича, қабул қилинган қонунчилик ўзгаришларига мувофиқ навбатдаги президент сайлови 2027 йил 27 январь куни, яъни январь ойининг охирги чоршанбасида ўтказилади.
Янгиликнинг асосий мақсади - сайловчилар фаоллигини ошириш ва кворумни яхшилашдан иборат. Чунки йирик шаҳарларда якшанба кунлари сайловда иштирок этиш даражаси анъанавий равишда паст бўлиб келган.
Шунингдек, овоз бериш куни расман дам олиш куни деб эълон қилинади. Ташкилотнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ сақланади ва бу кун оддий иш куни сифатида тўланади.
Бироқ сайлов куни учун иш ҳақини олишнинг мажбурий шарти — ходимнинг овоз беришда иштирок этишидир. Агар фуқаро асосли сабабсиз сайловга келмаса, иш берувчи ушбу кун учун ҳақ тўламайди ва у кун ҳақ тўланмайдиган дам олиш куни ҳисобланади.