Қирғизистон томони раислигида ўтказилаётган тадбирда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов иштирок этиши режалаштирилган.
Учрашувда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари 2022 йил 21 июлда Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувига тайёргарлик жараёнини, шунингдек, саммитнинг кун тартиби ва якуний ҳужжатлари лойиҳасини муҳокама қиладилар.
Фото: mfa.gov.kg