Таъкидланганидек, ҳозирги Қирғизистон жамиятида марҳумни дафн этишда ҳаддан ташқари исрофгарчилик ва бемаънилик, бошқа одамларнинг ижтимоий мавқеини менсимаслик, диний урф-одат ва анъаналардан бехабарлик каби ҳолатлар кузатилмоқда. Марҳумнинг қариндошлари тош, гранит ёки мармардан улкан мақбара қурадилар, унинг ҳайкалини ўрнатадилар, қабрларни чиройли металл панжаралар билан безайдилар.
- Қарорга кўра, Қирғизистон Республикаси мусулмонлари диний бошқармасига марҳумнинг дафн маросими анъана ва урф-одатларини тартибга солишга қаратилган тегишли фатво чиқариш таклиф қилинган:
- мусулмонлар қабристонлари ҳудудида ёдгорликлар, ҳайкаллар, қабр тошлари, тош, гранит, мармар, металл ва шу материалларнинг бирикмасидан ясалган тўсиқлар қуриш ва ўрнатишни тақиқлаш, тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган қабристонлар бундан мустасно;
- ёғоч материаллардан баландлиги 70 сантиметрдан ошмайдиган қабр ёдгорликлари ва панжаралар ясаш.
Давлат органларига:
- уч ой муддатда “Дафн этиш ва дафн маросими тартиблари тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси Қонунини амалда татбиқ этиш чораларини кўрсин;
- қабристонларни жойлаштириш, лойиҳалаш ва ободонлаштириш, улардан фойдаланиш ва сақлаш, қабр ёдгорликларининг ўлчамлари, уларни тайёрлаш ва ўрнатиш учун материалларни тартибга солувчи шаҳарсозлик ҳужжатларини, намунавий қоидаларни (йўриқномаларни) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- диний урф-одат ва анъаналар асосида марҳумни дафн этиш, қабр ёдгорликларини қуришда исрофгарчиликка йўл қўймаслик масалалари юзасидан халқ ўртасида доимий таълим-тарбия ишларини олиб бориш буюрилди.