Қирғизистонда Қизил китоб янгиланади

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда Қизил китобни янгилаш учун 21 миллион сом ажратилади, деб хабар беради Kazinformнинг Бишкекдаги мухбири.

Фото: Министерство природных ресурсов, экологии и технического надзора КР

Қирғизистон Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги ҳамда Қирғизистон Миллий фанлар академияси мамлакат Қизил китобини янгилаш бўйича кенг кўламли илмий ишларни бошлади.

Икки йил давомида олимлар мамлакатнинг барча ҳудудларида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар, ўсимликлар ва замбуруғлар турларининг ҳолати ҳақида маълумот тўплаш бўйича комплекс тадқиқотлар ўтказади.

Ҳозирги вақтда Қирғизистон Қизил китобига 57 турдаги қушлар, 23 турдаги сут эмизувчилар, 2 турдаги амфибиялар, 8 турдаги судралиб юрувчилар, 7 турдаги балиқлар, 18 турдаги бўғимоёқлилар, шунингдек 89 турдаги юқори ўсимликлар ва замбуруғлар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил декабрь ойида мамлакатда ўн йил ичида биринчи марта Марказий Осиё дарё сувсари аниқланган эди.