Унга кўра, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳукуматнинг янги қарори кучга киради. Ҳужжатга кўра, кафе ва ресторанлар қонун доирасида ўз иш шароитларини белгилаши мумкин, бироқ улар кўрсатилаётган хизмат учун алоҳида тўлов ундира олмайди.
Яъни, хизмат кўрсатиш, стол безатиш ёки официантнинг бошқа хизматлари нархи асосий буюртма нархига киритилиши керак. Барча хизматларнинг нархи менюда ёки мижозга тақдим этилган дастлабки ҳужжатларда кўрсатилган нархга тўлиқ мос келиши керак.
Акилай Кожомбердиеванинг айтишича, ҳеч бир умумий овқатланиш корхонаси “хизмат тўлови” баҳонасида қўшимча тўлов талаб қилмаслиги керак. Муассаса эгаси официантларнинг иш ҳақини ҳам, бошқа харажатларни ҳам қоплаши керак.
“Мана шу масала кўтарилгач, баъзилар “унда озиқ-овқат қимматлашади” деб таҳдид қилганлар. Лекин шуни унутмаслик керакки, ошпазнинг нархи ва бошқа харажатлар овқат нархига киритилган, официантларнинг маошини эса истеъмолчи эмас, иш берувчи тўлаши керак”, — деди у.
Вазирлик вакили янги талабларга риоя қилмаган тадбиркорлар маъмурий жазога тортилишини ҳам таъкидлади.