BISHKEK. Кazinform - Мамлакатнинг махсус қимор зоналарига ташриф буюрган хорижликлар учун Қирғизистонда мамлакатга визасиз киришни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети сайтига таяниб.
Соддалаштирилган кириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида хорижликларга Қирғизистон ҳудудига фақат махсус қимор ўйинлари зонасига визасиз ташриф буюриш учун кириш, чиқиш, транзит ўтказиш, кўчиб ўтиш ва қолишга рухсат берилади. Қирғизистон Республикасига келгандан сўнг, казино ташриф буюрувчилар паспорт назоратидан ўтишда фақат ҳақиқий шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак. Шу билан бирга, хорижликлар Қирғизистонда ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтмасдан, ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида ихтисослаштирилган қимор зонаси чегараларини ноқонуний кесиб ўтганлик учун чет эл фуқароларининг бир йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 500 дан 1000 БҲМ миқдорида жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жавобгарлиги назарда тутилган.
Фото очиқ манбалардан олинган
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.