Қирғизистонда фақат профессионал психологлар ўз хизматларини реклама қилишлари мумкин
ASTANА. Кazinform — Психологик хизматларни реклама қилиш учун фақат тегишли лицензияга эга юқори малакали мутахассисларга рухсат берилиши керак. Бу ҳақда Жогорку Кенеш депутати Улан Примов парламент йиғилишида маълум қилди, деб ёзади Кабар.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатда айрим фуқаролар қисқа муддатли психология курслари ёки семинарларини тамомлаб, аҳолига маслаҳатлар беришни бошламоқда.
- Бунга йўл қўймаслик керак. Психолог сифатида хизмат кўрсатиш ҳуқуқига фақат олий таълим муассасасини тамомлаган ва ушбу соҳада лицензияга эга бўлган шахслар эга бўлиши даркор. Психолог билан учрашгандан сўнг, инсон ўзини яхши ҳис қилиши ва соғлиғини тиклаши керак, аксинча эмас. Ўз хизматларини реклама қилиш учун фақат профессионал ва лицензияга эга мутахассисларга рухсат берилиши лозим. “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқаётган депутатлар бу таклифни инобатга олади, деган умиддаман, — деди у.
Айни пайтда депутатлар Қирғизистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Мазкур лойиҳа биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Унинг ташаббускорлари депутатлар М.Маматалиев, И.Кубаничбеков, Рустамбек уулу С. ва Б.Мариповлардир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда маиший зўравонлик содир этганлар 14 кунга қамалиши ҳақида хабар берган эдик.