Жогорку Кенеш йиғилишида депутатлар Давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Кабарга таяниб.
Қонун лойиҳасини 59 депутат қўллаб-қувватлаган бўлса, яна беш нафар депутат қарши овоз берди.
Қирғизистон Республикасининг миллий рамзини ўзгартириш таклифи билан спикер Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов чиқди.
Овоз беришдан сўнг палата раиси ўз ҳамкасбларини байроққа ўзгартириш киритилгани билан табриклади.
Хабар берганимиздек, қонун лойиҳаси Қирғиз Республикасининг асосий давлат рамзларидан бири – Қирғиз Республикаси байроғини такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан, байроқдаги тўлқинсимон нурларнинг шаклини тўғри чизиқларга ўзгартириш таклиф қилинмоқда.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы