Метеорология хизмати маълумотларига кўра, 20-25 июл кунлари Чуй вилоятида 41 даражагача, Талас водийсида 39 даражагача, Боткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларида 42 даражагача, Норин вилоятида — 36 даражагача, Иссиқкўлда — 34 даражагача, тоғли ҳудудларда — 24—29 даражагача, баланд тоғли ҳудудларда 14—19 даражагача иссиқ бўлади.
Вазирлик мамлакат аҳолисини сувсизланишдан қочишга, кўпроқ сув ва салқин ичимликлар ичишга, очиқ қуёшда бўлмасликка ва экинларни мўл суғоришга чақиради.
Фото: www.оntimeelite.cоm
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова