Ҳужжатга кўра, Қирғизистон ҳудудида товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда фақат миллий валюта – сомдан фойдаланилади.
Жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўловларни миллий валютада амалга оширишлари шарт.
Қонунга кўра, Қирғизистон ҳудудида ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказиш органида мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган кўчмас мулк, автотранспорт воситалари олди-сотдиси бўйича операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ва тўловлар фақат сомда амалга оширилади.
Нархлари хорижий валютада кўрсатилган товарлар, ишлар ва хизматларни реклама қилиш тақиқланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач кучга киради.