Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёқилғи турлари — АИ-92 бензини, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган углеводород автомобиль газига нисбатан кўрсатилади.
Бундан ташқари, субсидиялаш муддатини уч ойга узайтириш билан бирга, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган талабларни ўзгартириш ҳам назарда тутилган. Жумладан, субсидия миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳисоб-китоб нархининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.
Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар акциз солиғини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тўлайди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан ёқилғи етказиб берувчи корхоналарга божхона тўловларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Бундан ташқари, субсидия миқдорини ҳисоблашда ёқилғи экспорт қилинадиган мамлакатда божхона декларациясини расмийлаштириш учун сарфланган харажатлар ҳам инобатга олинади.
Шунингдек, юк ҳужжатларида кўрсатилган ёқилғи-мойлаш материаллари номи қарорда белгиланган рўйхатга мос келмаган тақдирда, ёқилғининг техник талабларга мувофиқлигини Қирғизистон Энергетика вазирлиги тасдиқлаши лозим. Субсидия ушбу тасдиқ асосида берилади.