Йигирма йил аввал ёпилган мазкур чегара пости бугун яна фаолиятини бошлади. Капитал таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Бу ерда аҳоли ва транспорт воситаларининг белгиланган тартибда чегарадан эркин, ортиқча қийинчиликларсиз ўтиши учун зарур барча шароитлар яратилгани айтилмоқда.
Бугун шунингдек, Қирғизистон Республикаси Жалолобод области билан Ўзбекистонни боғлаб турувчи Хонобод шаҳридаги «Хонобод» ҳамда Қирғизистоннинг «Бекобод» чегара постлари ҳам ўз фаолиятини бошлади.