Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларига қолган участкаларда икки давлат чегара чизиғи йўналишини янада аниқлаш бўйича ишларни давом эттириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида 970 километрга яқин умумий чегара мавжуд. Охирги бир неча ой давомида томонлар бир-бирининг ҳудудида навбатма-навбат қўшма давлат чегарасини келишиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, томонлар икки давлат ўртасидаги чегара чизиғининг 90 фоиздан ортиғи бўйича келишувга эришган.
Топографик гуруҳларнинг сўнгги йиғилиши 11-17 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Боткен шаҳрида бўлиб ўтди. Томонлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегараси чизиғининг қолган қисмларида ўтишини тасвирлаш бўйича таклифлар билан алмашдилар.