Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, 24-29 март куни Боткен шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳуқуқий масалалар бўйича топографик ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда топографик ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 28,37 км қисми бўйича келишиб олдилар
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Қирғизистон 970 км узунликдаги умумий чегарага эга. Томонларнинг учрашувлари бир-бирининг ҳудудида навбатма-навбат ўтказилади.
2023 йил октябрь ойидан ҳозиргача икки давлат ҳукуматлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг 212 километрдан ортиқ қисмини келишиб олган.
Топографик ишчи гуруҳларнинг сўнгги йиғилиши 2024 йил 17 март куни Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти Бустон шаҳрида бўлиб ўтди.