Корхона Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида жойлашган. Заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон 12 хил автомобиль моделини қўшма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил март ойида «Ўзавтосаноат» АК, «ДТ техника» МЧЖ ва «НУР» АЖ (КР) ўртасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди.
Лойиҳага кўра, у уч босқичда амалга оширилади.
- Дастлабки уч йил ичида 10 мингта автомобиль ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришга 500 киши жалб этилади. Маҳаллийлаштириш 5-10 фоизни ташкил этади.
- Иккинчи босқичда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаш қувватини 20 мингтагача автомобиль ва тижорат автомобилларига етказиш назарда тутилган. Маҳаллийлаштириш 15-20 фоиз, иш ўринлари сони эса 1000 тани ташкил этади.
- Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтагача енгил ва тижорат автомобилларига, корхонада ишчилар сони эса 2000 кишига етказилади.