Қайд этилишича, мамлакатда қурилиш материаллари, жумладан, цементга талаб ортиб бормоқда. Расмийлар талабни қондириш ва қурилиш объектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун кўрилаётган чора-тадбирлардан фойдаланиш ниятида.
Цемент импортига нисбатан вақтинчалик тақиқнинг олиб ташланиши бозорда соғлом рақобатни қўллаб-қувватлайди, тақчилликнинг олдини олади ва қурилиш материаллари нархини барқарорлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Республикаси мамлакатга полиэтилен пакетларни олиб киришни вақтинчалик тақиқлаш ниятида экани хабар қилинганди.
Бундан ташқари, ўтган ой Қирғизистон товуқ тухумлари импортига вақтинчалик чекловлар жорий этишни режалаштираётгани маълум бўлди.