BISHKEK. Kazinform – 31 март куни Хўжандда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар кабинети раиси ўринбосари Эдил Байсалов Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 58-сессиясининг юқори даражадаги мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Эдил Байсаловнинг сўзларига кўра, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг тарихдаги илк уч томонлама саммити минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.
Вазирлар кабинети раисининг ўринбосари йиғилиш иштирокчиларига Қирғизистон ва Тожикистоннинг қўшма давлат чегараси масаласи якуний ҳал этилгани ҳақида маълумот берди.
- Бу воқеа “дипломатия ва сиёсий ироданинг тарихий ғалабаси”дир. Биз энг мураккаб масалаларни ҳам мулоқот, ўзаро ҳурмат ва ишонч орқали ҳал қилиш мумкинлигини исботладик, — деди у.
Аввалроқ, 21 февраль куни Бишкекда Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов Қирғизистон-Тожикистон чегарасини делимитация қилиш бўйича якуний баённомани имзолагани ва бир қатор келишувларни парафлашгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Шунингдек, Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарада назоратни кучайтиришни таклиф қилмоқда.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.