Қирғизистон расмийси Асқар Акаевнинг мурожаати юзасидан ўз фикрини билдирди
10:16, 06 Сентябрь 2024
ASTANA. Kazinform – Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдиль Байсалов ижтимоий тармоқда Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Асқар Акаевнинг “собиқ президент” мақомини қайтариш ҳақидаги чақириғи юзасидан ўз фикрини билдирди.
Аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари Асқар Акаев мамлакат парламентига собиқ президент мақомини қайтаришни сўраб мактуб йўллагани ҳақида хабар берган эдик.