BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон парламентининг Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш қўмитаси мамлакат интернет маконида порнография акс этган сайтларга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди.
Ҳужжатларга кўра, жамиятнинг маънавий-ахлоқий қадриятларини ҳимоя қилиш мақсадида мамлакат интернет маконида порнографик хусусиятга эга элементларни ўз ичига олган контентни тарқатишни тақиқлаш, шунингдек, унинг интернет тармоғида тарқатилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан жавобгарлик белгиланмоқда.
Порнографик контентга эга сайтларга кириш сўров олинганидан кейин 24 соат ичида блокланади. Сайт эгалари бундай контентни 24 соат ичида олиб ташлашлари шарт. Агар сўров рад этилса, сайт икки ойгача тўхтатилиши мумкин, бунда янги ресурслар яратиш тақиқланади. Ресурсга кириш контент олиб ташланганидан кейин ёки суд қарори билан тикланади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы