Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров топшириғига кўра Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан “Маҳсулотлар карвони” инсонпарварлик юклари ташкил этилди. Аҳолига кунгабоқар ёғи, шакар, гуруч, макарон ва қандолат маҳсулотлари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган матрас, кийим-кечак, чодирлар етказиб берилади.
Гуманитар юк ортилган карвон 6 апрель куни эрталаб соат 4 да Қозоғистонга жўнаб кетди.
4 апрель куни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишидаги нутқи чоғида яқин орада Қирғизистон Қозоғистоннинг сув тошқинидан жабр кўр минтақаларига инсонпарварлик ёрдами жўнатишни режалаштираётганини маълум қилган.