Қирғизистон хорижий фуқароларга резидент-карта бералади

ASTANA. Kazinform — Энди Қирғизистонга келган хорижий фуқаролар ўз фаолиятини резидент-карта асосида амалга оширадилар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик департаменти директори Сейтек Жумакадир уулу ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилди, деб хабар берди Кабар агентлиги.

Фото: Кабар

Департамент бошлиғининг сўзларига кўра, резидент-картасида хорижий фуқаронинг шахсий маълумотлари бўлади.

Хусусан, картада қуйидаги маълумотлар бўлади:

хорижий фуқаронинг исм-шарифи;

соғлиқ ҳолатига оид кўрсаткичлар;

иш ҳақи;

солиқ тўловлари;

таклиф қилувчи томон ва иш берувчи ҳақида маълумот.

Шунингдек, резидент-карта банк картаси хизмати вазифасини ҳам бажаради.

Фото: Кабар

Сейтек Жумакадир уулунинг сўзларига кўра, резидент-карта тизими мамлакат ва хорижий фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, ушбу ташаббус бюрократик процедураларни қисқартириш ва вақтни тежашга қаратилган.

Фото: Кабар

“Бир томондан, биз мамлакатимизга кимлар келаётганини ва улар қаерда ишлаётганини билишимиз керак. Бошқа томондан, биз хорижий фуқароларнинг хавфсизлигига эътибор қаратишимиз керак”, — деди у.

Тадбир якунида Консуллик департаменти директори Қирғизистонда ишлайдиган хорижий компаниялар ходимларига биринчи резидент-карталарини топширди.