Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 129 тоннани ташкил этади, жумладан, 66 тонна озиқ-овқат (ун, консерваланган гўшт, ўсимлик ёғи) ва 63 тонна дори-дармон.
"Ёрдам жабрланган тинч аҳолини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Гуманитар ёрдамни Эрон томонига ўтказиш Қирғизистоннинг Эрондаги элчиси Акилбек Қиличев иштирокида амалга оширилади", - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Эронга гуманитар ёрдам юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Тожикистон Эрон халқига гуманитар ёрдам юборгани ҳақида ёзган эдик.