Қирғизистон раҳбари ўз нутқида 1945 йилда БМТ ташкил этилганидан бери унга аъзо давлатлар ва раҳбарлар тизимли ислоҳотларни амалга оширишга уриниб келаётганини таъкидлади. Бу ислоҳотлар Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтиришдан тортиб, бошқарув механизмларини модернизация қилиш, тинчликни сақлаш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашгача бўлган йўналишларни қамраб олади.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббуслар халқаро даражада фаол муҳокама этиляпти. Бироқ кўплаб саъй-ҳаракатлар ва узоқ давом этган муҳокамаларга қарамай,
Ташкилотнинг институционал тузилмаси турли қийинчиликларга дуч келишда давом этмоқда.
“Шунинг учун халқаро ҳамжамият кутаётган ислоҳот — Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш, деб ҳисоблайман. Аҳолиси бир миллиарддан ортиқ бўлган Африка қитъасига Хавфсизлик Кенгашида иккита доимий ўрин, Лотин Америкасига эса битта доимий ўрин беришни адолатли деб ҳисоблайман”, — деди Қирғизистон раҳбари.
Бундан ташқари, Садир Жапаров бугунги кунда дунё ўзгарганини инобатга олган ҳолда, Хавфсизлик Кенгаши аъзоси бўлиш истагини билдирган айрим ривожланган давлатларнинг мурожаатларини ҳам кўриб чиқиш тўғри эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 3 июнда Қирғизистон илк бор 2027-2028 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланди.